"UFC 249". Коронавирус аниқланган Соуза турнирда октагонга кўтарилувчи жангчилар билан кўришган (Видео)
Ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказувчи Роналдо Соуза "UFC 249" турнирида навбатдаги жангини ўтказиши керак эди, аммо унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
Хавотирли томони, жанг олдидан бўлиб ўтган вазн ўлчаш маросимида Соуза Фабрисио Вердум ва қолган жангчилар билан кўришган.
"UFC 249" мусобақаси доирасида Вердум Алексей Олейникка қарши жанг қилади.
Аввалроқ, UFC Соуза ва унинг жамоаси ўзаро масофа сақлашганлигини маълум қилганди.
Фикрлар