"UFC 249" турнирида оғир вазн тоифасининг энг кучли грэпплинг устаси аниқланади

  • 7 май, 2020, 15:21
  • 0
  • MMA

Aлексей Олейник оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Фабрисио Вердумга қарши жангнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"Бу жанг UFC нинг оғир вазн тоифасидаги энг яхши грэпплингчисини аниқлайди. Эҳтимол, бу борада барча даврларнинг энг яхшиси учун жанг бўлар...

Вердум ҳар доим энг яхши грэпплинг усталаридан бири бўлган. Яратгандан мазкур тўқнашувда ёрдам беришини сўрайман. Бу мен учун жуда муҳим жанг, чунки мен энг зўрларидан бири билан жанг қиламан.

Aгар ғалаба қозонсам, оғир вазн рейтингида ўз ўрнимни яхшилайман. Aгар ютқазадиган бўлсам, энг кучлиларидан бирига ютқазаман “, - деди Олейник.

Вердум - Олейник жанги 9 май (Тошкент вақти билан 10 май) куни "UFC 249" турнири доирасида бўлиб ўтади.

Манба: Sports.ru

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!