"UFC 251" доирасида яна бир жанг бўлиб ўтди

  • 12 июль, 2020, 05:17
  • 0
  • MMA

Абу-Дабида бўлиб ўтаётган "UFC 251" турнирида россиялик жангчи Максим Гришин ва польшалик Марчин Тибура ўзаро жанг қилди.

Тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овозда Тибуранинг ғалабасини қайд этишди.

Россиялик жангчи фаолиятида саккизинчи маротаба мағлубият аламини тортиб кўрди.

Турнирнинг марказий жангида яримўрта вазн тоифасида чемпионлик камари учун Камару Усман ва Хорхе Масвидаль ўзаро тўқнаш келади.

Сайтимиз ижодкорлари "UFC 251" турнирининг матнли трансляциясини ёритиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!