"UFC 251"нинг илк жангида нокаут қайд этилди

  • 12 июль, 2020, 04:11
  • 0
  • MMA

Абу-Дабида "UFC 251" турнири бошланди. Мусобақанинг дастлабки жангида Мартин Дэй ва Дэйви Грант қарама-қарши келишди.

Учинчи раунднинг 2:38 дақиқасида Грант рақибини нокаутга учратиб, ғалабани қўлга киритди.

Турнирнинг марказий жангида яримўрта вазн тоифасида чемпионлик камари учун Камару Усман ва Хорхе Масвидаль ўзаро тўқнаш келади.

Сайтимиз ижодкорлари "UFC 251" турнирининг матнли трансляциясини ёритиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!