"UFC 252" турнири давом этмоқда... Тўртта жанг ўз якунига етди.
Айни вақтда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 252" турнири давом этмоқда.
Ҳозирга қадар прелим кард доирасида тўртта жанг ўз якунига етди. Жумладан, ярим енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказган Каи Камака — Тони Келли ўртасидаги жангда Камака ҳакамларни қарорига кўра, ғалаба қозонди. Шунингдек, оғир вазн тоифасида октагонга кўтарилган, Крис Даукаус Паркер Портерни биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратган бўлса, қизлар ўртасидаги баҳсда Ливия Рената Соуза рақибаси Эшли Йодер устидан ҳакамлар қарорига мувофиқ ғалаба қозонди. Эндигина якунланган тўқнашувда эса, Дэнни Чавес Ти Жей Браунни очколар ҳисобига мағлуб этди.
Жанглар давом этмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар