UFC 269. Тахтдан қулаган Аманда, камар йўлида яна бўғилган Порье (фото)
Ассалому алайкум, азиз UFC ихлосмандлари! Бугун барчамиз сабрсизлик билан кутган "UFC 269" турнири бўлиб ўтмоқда. Бироздан сўнг, кечанинг асосий кард жанглари старт олади. Ушбу тўқнашувларни сиз билан Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция тарзида кузатиб боради.
10:50. Барчангизга кузатиб борганингиз учун ташаккур!
10:40. ЧАРЛЬЗ ОЛИВЕЙРАААА! Дастин Порьега қарши жангда камарини муносиб ҳимоя қилди. Оливейра учинчи раундда бўғиш усули билан ғалаба қозонди.
10:32. Биринчи раундда спортчилар очиқ жанг намойиш қилишди. Бу "T-Mobile Arena"га йиғилган мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди.
10:26. Биринчи раунд бошланди!
10:16. Спортчилар бирн-кетин октагонга кўтарилмоқда. Биринчи бўлим Порье чиқиб келди
10:09. Кечанинг асосий жангги бошланиш арафасида. Порье Оливейрага қарши!
10:03. НАҲОТКИ! ЯНГИ ЧЕМПИООООООН! Жулианна Пенья иккинчи раундда Аманда Нунесни бўғиб қўйди!
9:56. Биринчи раундни Аманда назоратида ўтказди.
9:41. Навбатдаги жанг айёллар ўртасида енгил вазнда чемпионлик жангги бўлиб ўтади. Мутлоқ чемпион Аманда Нунес Жулианна Пеньяга қарши октагонга кўтарилади.
9:36. Биздан узоқлашманг! Олдинда иккита чемпионлик жангги кутиб турибди...
9:31. Тўлиқ давом этган жангда Нил ҳакамлар қарорига кўра Понзиниббиони мағлуб этди. Ҳисоб 49-48
9:05. Қадрли UFC мухлислари жанглар давом этади. Навбатдаги тўқнашув ярим ўрта вазнда бўлиб ўтади. Мезбонлар вакили Нил аргентиналик рақиби Понзиниббиога қарши жанг қилади.
8:52. ВУУУУҲҲҲ! Кара-Френс Коди Гарбрантга зарбалар "ёмғири"ни ёғдирди. Коди янги вазнда ҳам навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
8:47. Навбатдаги жанг энг енгил вазн тоифасида бўлиб ўтади. Кара-Френс Коди Гарбрантга қарши октагонга кўтарилади.
8:30. ШОН О'МЭЛИ! Биринчи раунднинг сўнги дақиқасида чиройли сериядан сўнг Шон Пэйвани нокаут қилди.
8:21. Спортчилар октагонга кўтарилди. Буёғи энди Баффернинг иши ...
8:06. Асосий кардни енгил вазндагилар Пэйва ҳамда Шон О'Эмелли бошлаб беради.
8:02. Бироз зерикарли кечган Прелим карднинг сўнги жанггида Жош Эммет ҳакамлар қарорига кўра, Игени мағлуб этди.
7:37. Ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи Жош Эммет ва Иге октагонга кўтарилмоқда.
7:30. ДОМЕНИК КРУУУУЗ! Тўлиқ 3 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг қарорига кўра, Круз ғолиб, деб топилди.
7:28. Қизиқарли тарзда кечган жанг ниҳоясига етди. Энди ҳакамлар қарорини кўтамиз...
7:22. Биринчи раундни Муньос ўз фойдасига ҳал этган бўлса, иккинчи раундда Круз фаолроқ ишлади. Олдинда ҳал қилувчи раунд.
7:08. Енгил вазн тоифасидаги спортчилар Педро Муньос ва Доменик Круз иштирокидаги жанг бошланиш арафасида. Баффер спортчиларни таништирмоқда.
6:48. ВУУУҲ! ТУИВАСААААА! Иккинчи раунднинг дастлабки сониялардан австралиялик спортчи рақибига зарбалар ёмғирини тақдим этди. Сакаи оғир зарбалардан сўнг октагонга қулади.
6:47. Биринчи раунддан сўнг зарбалар бўйича Сакаи устунлик қилмоқда.
6:41. Ярим ўрта вазндаги жангчилар Туиваса ва Сакаи октагонга кўтарилди.
6:28. Прелим карднинг илк жангги ниҳоясига етди. Ўрта вазндагилар ўртасида кечган баҳсда Бруно Силва илк раунддаёқ Жордан Райтни мағлуб этди.
Фикрлар