UFC 270: Икки асосий жанг ҳам тўлиқ 5-раунд давом этди

  • 23 январь, 2022, 11:19
  • 0
  • MMA

Хозиргина UFC 270 турнири ўз якунига етди. Жанг кечасининг икки марказий ва титул учун тўқнашуви тўлиқ 5 раунд давом этди. Иккинчи асосий баҳсда супер енгил вазн тоифаси вакиллари Брэндон Морено ҳамда Дейвесон Фигередо тўқнаш келди. Бу уларнинг 3-жанги эди. Дастлаб дуранг қайд этилган бўлса, 2-баҳсда Морено сабмишен эвазига ғалаба қозонганди. Бу сафар эса, тўлиқ давом этган тўқнашувда Дейвесон Фигередо очколар ҳисобида ғалабага эришиб, чемпионликни яна қайтариб олди.

Кечанинг марказий жангида эса оғир вазн тоифа вакиллари амалдаги чемпион Френсис Нганну даъвогар Сирил Ганга қарши баҳс юритди ва сўнги 3 раунддаги "тэйк-даун" ва "партер"даги ҳаракатлар туфайли Нганну чемпионликни ўзида сақлаб қолган ҳолда, ғалабага эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!