UFC 291 турниридан кейин янгиланган UFC рейтинги.
Якшанба тонгида бўлиб ўтган UFC 291: Poirier vs. Gaethje 2 турниридан кейин промоушеннинг рейтингларида бир қатор янгиланишлар бўлди.
Хусусан,
Эркаклар вазнидан қатъий назар рейтинги (Pound-for-pound)
- Алекс Перейра ушбу рейтингда бир поғонага ўз ўрнини яхшилади ва Иржи Прохазка билан бир поғонани бўлишиб турибди (10-ўрин);
- Джастин Гейджи вазнидан қатъий назар рейтингга киритилди (13-ўрин).
Аёллар вазнидан қатъий назар рейтинги (Women's pound-for-pound)
- Ушбу рейтингда бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Энг енгил вазн (-57 кг.)
- Ушбу рейтингда бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Биринчи енгил вазн (-61 кг.)
- Ушбу рейтингда бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Ярим енгил вазн (-66 кг.)
- Ушбу рейтингда бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Енгил вазн (-70 кг.)
- BMF камари соҳиби Джастин Гейджи бир поғонага кўтарилди (2-ўрин);
- Гейджига мағлуб бўлган Дастин Порье бир пунктга ўз ўрнини йўқотди. (3-ўрин).
Ярим ўрта вазн (-77 кг.)
- Шон Брэди ўз ўрнини бир поғонага йўқотди (8-ўрин);
- Кевин Холлэнд топ-15 рейтингга киритилди (12-ўрин);
- Иэн Гарри битта поғонага кўратилиб олди (13-ўрин);
- Джек Делла Маддалена бир поғонага ўз позициясини ёмонлаштирди (14-ўрин);
- Майкл Кьеза мағлубиятидан сўнг 3 пункт пастга шўнғиди (15-ўрин).
Ўрта вазн (-84 кг.)
- Алекс Перейра ярим оғир вазнга ўтгани сабабли ундан пастдаги барча жангчилар бир поғонага кўтарилди ва Андре Муниз топ-15 рейтингга қайтди.
Ярим оғир вазн (-93 кг.)
- Алекс Перейра ярим оғир вазн рейтингида дебют қилди (3-ўрин);
- Ян Блахович (4-ўрин), Александр Ракич (5-ўрин), Никита Крилов (6-ўрин), Джонни Уокер (7-ўрин), Энтони Смит (8-ўрин), Волкан Ўздемир (9-ўрин), Райан Спенн (10-ўрин), Азамат Мурзаканов (11-ўрин), Алонзо Менифилд (14-ўрин) ва Дастин Джейкобилар (15-ўрин) бир поғонага пастлашди;
- Халил Раунтри икки пунктга пастлади (13-ўрин).
Оғир вазн (-120 кг.)
- Сергей Спивак Александр Волковни қувиб ўтди ва бир поғона тепага кўтарилди (7-ўрин);
- Александр Волков эса бир поғонага пастлади (8-ўрин).
Фикрлар