"UFC 296" турнирида промоушеннинг яқин ўтмиши ва келажаги жанг қилади!
Енгил вазн (70,3 кг)тоифасида “вақтинчалик” UFC чемпиони даражасига кўтарила олган, сўнгги пайтларда фаолиятида оғир кунларни бошдан кечираётган Тони Фергюсон (25-9) ўзининг навбатдаги жангини 16 декабрь куни Лас-Вегасда “UFC 296” турнирида жанг қилади. У промоушеннинг келажаги дея баҳоланадиган, истиқболли британиялик Педди Пимблеттга (20-3) қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақда MMA Junkie хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фергюсон сўнгги жангини шу йилнинг июль ойида Бобби Гринга қарши ўтказиб,бўғиш услубига тушиб қолган ҳолда, ютқазганди. Бу мағлубият унинг қаторасига олтинчи мағлубияти бўлган эди. Пимблеттга келсак, аксинча, у ғалабали серияни давом эттирмоқда. У сўнги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида Жаред Гордонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида устун келганди.
Фикрлар