"UFC 300" турнирида енгил ва ярим енгил вазн тоифаси "Страйкер"лари тўқнаш келади
Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони ва БМФ камари соҳиби Жастин Гэтжи (25-4) ва собиқ ярим енгил вазн қироли Макс Холлуей (25-7) 13 апрель куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC 300 турнирида жанг қилади. Бу борада промоушен раҳбари Дана Уайт Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Гэтжи сўнги жангини Дастин Порьега қарши ўтказиб, уни нокаутга учратганди. Холлоуэй эса “Кореялик Зомби” устидан зафар қучган.
Фикрлар