"UFC 305" турнирининг вазн ўлчаш маросими якунланди

  • 17 август, 21:44
  • 0
  • MMA

18 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида "UFC 305" турнири бўлиб ўтади, унинг асосий тўқнашувида ўрта вазн тоифасида промоушен чемпиони Дрикус Дю Плесси собиқ чемпион Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилади.

Бугун барча иштирокчилар тарозидан ўтказилди. Қуйида  натижалар билан танишишингиз мумкин:


Асосий кард:

Титул жанги, ўрта вазн: Дрикус Дю Плесси (83,91 кг) — Исраэль Адесанья (83,46 кг);

Супер енгил вазн: Кай Кара-Франс (56,69 кг) — Стив Эрцег (56,92 кг);

Енгил вазн: Матеуш Гамрот (70,76 кг) — Дэн Хукер (70,53 кг);

Оғир вазн: Тай Туиваса (120,2 кг) — Жаирзиньо Розенстрайк (117,48 кг);

Ярим ўрта вазн: Ли Джинглианг (77,11 кг) — Карлос Пратес (77,11 кг).


Прелим кард:

Оғир вазн: Жуниор Тафа (110,67 кг) — Вальтер Уокер (114,3 кг);

Ярим енгил вазн: Жош Кулибао (66,22 кг) — Рикардо Рамос (65,99 кг);

Аёллар супер енгил вазни: Кейси ОʼНилл (56,92 кг) — Луана Сантос (57,15 кг);

Ярим енгил вазн: Жек Женкинс (65,99 кг) — Герберт Бёрнс (66,22 кг);

Енгил вазн: Том Нолан (70,53 кг) — Алекс Рейес (70,76 кг);

Ярим ўрта вазн: Сонг Кенан (77,56 кг) — Рик Гленн (77,56 кг);

Супер енгил вазн: Стюарт Николл (57,15 кг) — Хесус Агилар (57,83 кг).

Агилар белгиланган чегарадан ошиб кетди, шу боис у гонорарнинг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!