"UFC 306" турнирида супер жанглар бўлиб ўтди!

  • 15 сентябрь, 13:22
  • 0
  • MMA

АҚШнинг Лас-Вегас штатида бўлиб ўтган "UFC 306" турнири якунланди. Sports.uz сайти сизга ушбу мусобақада қайд этилган барча натижаларни тақдим этади:

 Прелим кард:

 Ўта енгил вазн: Рауль Росас Килен Аори устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қилди (29-28, 29-28, 29-28);

Супер енгил вазн: Жошуа Ван очколар бўйича Эдгар Чайресни мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28);

 Аёллар минимал вазни: Кетлен Соуза 1 раундда Ясмин Жаурегини енгди;

 Енгил вазн: Игнасио Баҳамондес Мануэль Торресни техник нокаутга учратди, 1 раунд;

Аёллар ўта енгил вазни: Норма Дюмон Ирен Алданани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27).
 Асосий кард:

 Ўта енгил вазн: Рональдо Родригес Оде Осборндан очколар бўйича устун келди (29-28, 29-27, 29-27);

Супер енгил вазн: Эстебан Рибович Даниэль Зельхубер устидан очколарга кўра ғалаба қозонди (29-28, 28-29, 29-28);

 Ярим енгил вазн: Диего Лопес ҳакамларнинг якдил қарори билан Брайан Ортегани енгди (30-26, 30-27, 30-27);

 Аёллар супер енгил вазни: Валентина Шевченко очколар бўйича Алекса Грассо устидан зафар қучди (50-45, 50-45, 50-45);

Ўта енгил вазн: Мераб Двалишвили Шон О'Мэллини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди(49-46, 48-47, 48-47).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!