"UFC 309" кардига яна супер жанг қўшилди !!!

  • 14 сентябрь, 10:23
  • 0
  • MMA
UFC жангчиси Чарльз Оливейра(34-10-1 N/C) 16 ноябрь куни Ню-Ёркда бўлиб ўтадиган "UFC 309" турнирида Майкл Чендлер(23-8) билан жанг қилади, деб хабар берди нуфузли журналист Робби Барстол ўзининг X саҳифасида. Манбанинг хабар беришича, Майкл Чендлер ва Конор МакГрегор ўртасидаги жанг ҳали ҳам бўлиши мумкинлиги, аммо америкалик жангни тезроқ ўтказишдан манфаатдор бўлгани, шу боис унга бошқа рақиб берилгани айтилди. Эслатиб ўтамиз, жангчилар 2021 йил 15 май куни "UFC 262" мусобақасида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Оливейра рақибини техник нокаут билан мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!