"UFC 311" турнири бошқа санага қолдириладими?

  • 11 январь, 15:06
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Таниқли инсайдер Ариэль Хельванининг хабар беришича, UFC раҳбарияти Лос-Анджелесдаги ўрмон ёнғинлари сабабли 18 январга белгиланган "UFC 311" турнирини бошқа муддатга қолдириш режасини ишлаб чиқмоқда.

Шунингдек, инсайдер промоушен мазкур оқшомни бошқа жойга, аниқроғи Лас-Вегасга кўчириши мумкинлигини ҳам инкор этмади.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 311:" турнирининг асосий тўқнашувида енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Ислом Махачев (26-1) ва  Арман Царукян (22-3) ўзаро жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!