UFC Австралиядаги табиий офатларни бартараф этиш учун қанча миқдорда хайрия қилганини биласизми?
UFC президенти Дана Уайт Endeavor ва бошқа шерик компаниялар билан биргаликда халқаро "Қизил Хоч” ташкилотига Aвстралиядаги табиий офатларни бартараф этиш учун ёрдам тариқасида 250 минг доллар хайрия қилди.
"Aвстралиядаги ўрмон ёнғинлари туфайли жуда катта инқироз юзага келди. Улар бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Илтимос, ёрдам кўрсатиш ишларида UFC га қўшилинг ", - деб ёзди Уайт Instagram даги саҳифасида.
Фикрлар