UFC чемпиони фильмда суратга тушади!
Ярим оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра актриса Адриа Аржоа билан биргаликда "Ҳужум" фильмида иштирок этади.
"Алекс ушбу фильмда бош ролни ижро қилади. Лойиҳа режиссёри Адам Вингард ва сценарист Саймон Баррет ўзаро ҳамкорликда ишлашади. Фильм тафсилотлари ҳозирча сир сақланмоқда", - дея маьлум қилди "Hollywood Reporter".
Эслатиб ўтамиз, Саймон Баррет "Годзилла ва Конг: Янги Империя" фильмининг сценаристи ҳисобланади.
Фикрлар