UFC дан ҳайдалган жангчи PFL билан шартнома имзолади

  • 5 октябрь, 19:15
  • 0
  • MMA

Америкалик жангчи Эспен Лэдд UFCдан PFLга ўтганини эълон қилди.

“PFL менга имкон бергани учун жуда ҳам миннатдорман. Менга жангчининг мавсумда кўрсатган иқтидори ва хизматларига таянган ҳолда кўтариладиган формат ёқади.

Мен эса ўзимни дунёнинг энг кучли енгил вазн тоифасида синаб кўришни сабрсизлик билан кутяпман”, - деди Лэдд.

Маълумот учун, Лэдд UFC доирасида олтита жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, UFC икки марта жангни бекор қилгани учун Лэдд билан шартномани бекор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!