UFC энди ўз турнирларини стадионларда ўтказадими?

  • 19 август, 20:26
  • 0
  • MMA

UFC нинг халқаро ҳамкорлик бўйича вице-президенти Девид Шоу лига турнирларни стадионларда ўтказадими, деган саволга жавоб берди.

"Биз турнирларни доимо стадионларда ўтказиб, барчасини об-ҳавонинг ҳукмига қолдирмоқчи эмасмиз. Агар қийин об-ҳаво шароитига дуч келсак, бу бевосита сарф-ҳаражатларга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди. Аввало эса, доимий очиқ ҳавода ўтказилувчи турнирлар ўйин майдонига салбий таъсир кўрсатиши хавфи бор", — деб Шоу сўзларини келтиради Bloody Elbow нашри.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида UFC 305 турнири бўлиб ўтди, оқшомнинг асосий жангида ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, нигериялик Исраель Адесаня ва жанубий африкалик  Дрикус ду Плессис ўртасида кечди. Жангнинг тўртинчи раундида Дрикус бўғиш усули орқали рақибини мағлуб этди ва чемпионлик камарига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!