“UFC Fight Island 3” турнирида қуйидаги натижалар қайд этилди

  • 26 июль, 2020, 10:19
  • 0
  • MMA

Бир неча соатлар аввал, Абу-Дабидаги “UFC Fight Island 3” турнири ўз якунига етди.

Марказий жангда ўрта вазн тоифаси етакчиси Роберт Уиттакер анчагина кучли бўлган, рейтингда 5-ўринда бораётган Даррен Тилл устидан 48-47, 48-47, 48-47 ҳисобида устун келди. Шунингдек, қолган жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди.  

Асосий кард:

Роберт Уиттакер (21-5) & Даррен Тилл (18-3-1)  - очколар ҳисобига Уиттакер.

Маурисио Руа (27-11-1) & Антониу Рожериу Ногейра (23-10) –очколар ҳисобига Руа ғалабага эришди.

Фабрисиу Вердум (24-9-1) & Александер Густафссон (18-7) – 1-раундда “армбар” услуби эвазига Вердум зафар қучди.

Карла Эспарза (18-6) & Марина Родригес (12-1-2) – очколар ҳисобига ғалаба Карла ҳисобига ёзилди.

Пол Крэйг (13-4-1) & Гаджимурад Антигулов (20-7) – 1-раундда техник нокаут эвазига Крейг ғолиб бўлди.

Алекс Оливейра (21-8-1) & Петер Соботта (17-7-1) – очколар натижасига кўра, Олийвера ғалаба қозонди.

Хамзат Чимаев (8-0) & Риз Макки (10-3-1)

 

Прелим:

Франциско Триналдо (26-7) & Жай Херберт (10-2) – 3-раундда техник нокаут билан Триналдо устун келди.

Николас Далби (18-4-1) & Жесси Ронсон (22-10) – 1-раундда нокаут эвазига Далби зафар қучди.

Том Аспиналль (8-2) & Жек Коллье (11-5) – 1-раундда Том рақибини нокаутга учратди.

Мовсар Евлоев (13-0) & Майк Гранди (12-2) – очколар ҳисобига Евлоев устун келди.

Таннер Босер (19-6-1) & Рафаэль Пессоа (10-2) -2 –раундда техник нокаут билан Таннер ғалаба қозонди.

Пенни Кьянзад (14-5) & Бет Корреа (11-5-1) – очколар натижасига кўра, Пенни ғолиб чиқди.

Рамазан Эмеев (19-4) & Никлас Штольце (12-4) – очколар ҳисобига кўра, Эмеев зафар қучди.

Натаниэль Вуд (17-4) & Жон Кастанеда(17-5) – очколар бўйича Вуд ғалабага эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!