UFC Fight Night 168: Зубайра Тухугов нокаут эвазига ғалаба қозонди ва қолган натижалар

  • 23 февраль, 2020, 13:07
  • 0
  • MMA

Оклендда UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жангида Дэн Хукер (20-8) ҳакамлар қарорига кўра, Пол Фелдер (17-5) ни мағлубиятга учратди (47-48, 48-47, 48-47).

Оқшом стартида Зубайра Тухугов (19-4-1) Кевин Агилар (17-3) га қарши октагонга кўтарилиб, дастабки раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди.

Қолган жанглар қуйидаги натижалар билан якунланди:

Жим Крут (12-1) Михал Олексейчук (14-4) ни биринчи раундда мағлуб этди.

Янь Сяонань (12-1) Каролин Ковалькевич (12-6) ни ҳакамлар бир овоздан қабул қилган қарорига кўра, таслим этди (30-26, 30-26, 30-26).

Маркус Рожериу Де Лима (17-6-1) Бен Сосоли (7-3) ни илк раундда нокаутга учратди.

Брэд Ридделл (8-1) Магомед Мустафаев (14-3) устидан очколар ҳисоби эвазига ғалаба қозонди (29-28, 28-29, 29-28).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!