"UFC Fight Night 180" турнирида қайд этилган натижалар билан танишинг!

  • 18 октябрь, 2020, 08:55
  • 0
  • MMA

Эрта тонгда, Абу-Дабида жойлашган "Жанглар оролида" “UFC Fight-Night 180" турнири бўлиб ўтди.  Унда бир қатор қизиқарли ва шиддатли жангларнинг гувоҳи бўлдик. Турнирнинг марказий жангида "Кореялик Зомби" номи билан машҳур Чон Чхан Сон ҳамда Брайан Ортега ўзаро жанг олиб борди. Якунда, 50-45, 50-45, 50-45 ҳисобида Ортегани қўли баланд келди. 

Шунингдек, яна бир қатор жангларда кутилмаган натижалар қайд этилди. Қуйида мазкур турнирнинг барча натижаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ассий кард

Супер енгил вазн (аёллар)

Кэтлин Чукагян – Джессика Андраде – Биринчи раундда техник нокаут билан Андраде ғалаба қозонди.

Ярим оғир вазн тоифаси

Джим Крут – Модестас Букаускас – Крут биринчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди.

Ярим енгил вазн

Томас Алмейда – Джонатан Мартинес – 30-27, 30-27, 30-27 натижа билан Мартинес ғолиб чиқди.

Ярим ўрта вазн

Клаудио Сильва – Джеймс Краус - 30-27, 30-27, 30-27 ҳисобида Сильва ғалаба қозонди.

Прелим кард

Енгил вазн тоифаси

Матеуш Гэмрот – Гурам Кутателадзе - 29-28, 28-29, 29-28 ҳисобида Кутателадзе ғалабага эришди.

Супер енгил вазн тоифаси (аёллар)

Жиллиан Робертсон – Полиана Ботельо - 29-28, 29-27, 29-27 натижа билан Робертсон зафар қучди.

Ўрта вазн тоифаси

Чжун Ен Парк – Джон Филлипс - 30-25, 30-25, 30-25 ҳисобида Парк зафар қучди.

 Енгил вазн

Джейми Малларки – Фарес Зиам - 29-28, 29-28, 29-28 ҳисобида Зиам ғолиб чиқди.

Ярим оғир вазн тоифаси

Гаджимурад Антигулов – Максим Гришин - иккинчи раундда Гришин техник нокаут билан ғалаба қозонди.

 Ўта енгил вазн

Саид Нурмагомедов – Марк Стригл-  ииринчи раундда Нурмагомедов рақибини нокаутга учратди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!