
“UFC Fight Night 183" турнири якунланди. Кутилган ва кутилмаган натижалар билан танишинг!
“UFC Fight Night 183" турнири ўз якунига етди. Унда бир-биридан қизиқарли жанглар гувоҳига айландик. Марказий жангда октагонга кўтарилган Стивен Томпсон ва Жефф Нил ўртасидаги қарама-қаршиликда 50-45, 50-45, 50-45 ҳисобида Томпсон ғалаба қозонди. Шунингдек, UFC фахрийларидан бири Жозе Альдо ниҳоят ғалаба қозонди. У Марлон Верани очколар ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли жанглар ҳам бўлиб ўтди. Қуйида, ушбу турнирнинг қолган натижалари билан танишинг!
Прелим кард:
Алекс Мороно – Энтони Петтис - Петтис ҳакамлар қарорига кўра ғолиб чиқди.
Сижара Юбэнкс – Пэнни Кианзад - Кианзад очколар ҳисобида зафар қучди.
Антонио Аройо – Дерон Винн - Винн ҳакамлар қарорига мувофиқ ғалаба қозонди.
Тафон Нчукви – Жейми Пикетт - Нчукви очколар ҳисобида ғалабага эришди.
Коди Дерден – Жимми Флик - Флик биринчи раундда бўғиш услуби эвазига зафар қучди.
Кристос Гиагос – Карлтон Минус - Гиагос ҳакамлар чиқарган қарорга кўра ғолиб бўлди.
Асосий кард:
Мишель Перейра – Хаос Уильямс - Перейра ҳакамлар қарорига кўра ғалабага эришди.
Роб Фонт – Марлон Мораес - Фонт биринчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Жиллиан Робертсон – Таила Сантос - Сантос очколар ҳисобида зафар қучди.
Грег Харди – Марчин Тибура - Тибура икинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Сауль Альварес ҳамда Каллум Смит жанги тўлиқ давом этди
Фикрлар