"UFC Fight Night 222" турнирида қайд этилган барча натижалар билан танишинг!

  • 23 апрель, 2023, 07:43
  • 0
  • MMA

Бугун тонгда Лас -Вегасда "UFC Fight Night 222" турнири ташкил этилади. Марказий жангда россиялик оғир вазн тоифаси вакили Сергей Павлович ғалабали одимини давом эттирган ҳолда, Кёртис Блейдсни 1-раунддаёқ техник нокаутга учратди. Шунингдек, ажойиб жангларнинг гувоҳига айландик. Қуйида, тўлиқ натижалар билан танишишингиз мумкин!

Асосий кард:

Сергей Павлович — Кёртис Блэйдс - Павлович 1-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Брэд Таварес — Бруно Силва - жанг 1-раундда Силванинг техник нокаути эвазига якунланди.

Жаред Гордон — Бобби Грин - Жанг техник дуранг билан якунланди. Яъни, жанг натижаси бекор қилинди.

Ясмин Лусиндо — Броган Уокер - Лусиндо ҳакамларнинг қарорига кўра, ғолиб чиқди.

Жеремайя Уэллс — Мэттью Семелсбергер - Уэллс очколарга кўра, зафар қучди.

Прелим кард:

Мартин Дей — Рик Гленн - Дей 1-раундда нокаут билан ғалабага эришди.

Монтел Жексон — Рани Яхя - Жексон 1-раундда нокаут билан ғалабага эришди.

Карол Роса — Норма Дюмон - Дюмон очколарга кўра, зафар қучди.

Муҳаммад Усман — Жуниор Тафа - Усман ҳакамларнинг қарорига кўра, ғолиб чиқди.

Фрэнсис Маршалл — Уилльям Гомис - Ҳакамларнинг қарорига кўра, Гомис ғалабага эришди.

Брэди Хиштанд — Данаа Батгерел - Хиштанд 3-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!