"UFC Fight Night 227" турнири кутилмаган натижаларга бой бўлди. Қайд этилган барча натижалар билан танишинг!
Бугун тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри "UFC Fight Night 227" турнирига мезбонлик қилди. Мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашувида аёллар ўртасидаги супер енгил вазн (56,7 кг) тоифаси вакиллари амалдаги чемпион Алекса Грассо ва собиқ титул эгаси Валентина Шевченко реванш жангида куч синашди. Тўлиқ давом этган шиддатли тўқнашувда ҳакамлар дуранг қайд этилганлигини қайд этишди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди.
Асосий кард:
Алекса Грассо (Мексика) - Валентина Шевченко (Қирғизистон) - (48-47, 47-48, 47-47) ҳисоби билан дуранг қайд этилди.
Джек Делла Маддалена (Австралия) – Кевин Холланд (АҚШ) – Маддалена ҳакамларнинг алоҳида қарори (28-29, 29-28, 29-28) билан ғалаба қозонди.
Терренс Митчелл (АҚШ) – Рауль Росас (АҚШ) – Росас 1-раундда техник нокаут билан зафар қучди.
Кристос Гиагос (АҚШ) – Даниэль Сельюбер (Мексика) – Сельюбер 2-раундда бўғиш услуби билан ғолиб чиқди.
Кайл Нельсон (Канада)– Фернандо Падилья (Мексика) – Нельсон очколар (29-28, 29-28, 30-27) ҳисобида ғалаба қозонди.
Прелим кард:
Лупита Годинез (Канада) – Элиза Рид (АҚШ) – Годинез 2-раундда бўғиш услуби билан зафар қучди.
Жош Фремд (АҚШ) – Роман Копилов (Россия) –Копилов 2-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Эдгар Чайрез (Мексика)– Даниэль Ласерда (Бразилия) – Бу жанг натижаси бекор қилинди.
Трэйси Кортез (АҚШ) – Жасмин Ясудавичус (Канада) – Кортез очколарга кўра(30-27, 30-27, 29-28) ғалаба қозонди.
Чарли Кэмпбелл (АҚШ) – Алекс Рейес(АҚШ) – Кэмпбелл 1-раундда техник нокаут билан ғолиб чиқди.
Жозефин Линдгрен Кнутссон (Швеция)– Марник Манн (АҚШ) – Кнутссон ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (30-24, 30-25, 30-27) зафар қучди.
Фикрлар