UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов ва Жорж Сен-Пьер тўқнашувида ким ғолиб бўлиши борасида ўз фикрини билдирди

UFCнинг енгил вазнда ўз жангларини ўтказадиган Кевин Ли ММA фахрийси Жорж Сен-Пьер дивизион чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан жанг учун спортга қайтади, деб ишонади.

"Жорж ажойиб жисмоний ҳолатга эга. Ўйлайманки, биз уни ҳали октагонда кўрамиз.

Хабиб билан жангда вазн тоифаси катта рол ўйнайди. Мен Жоржни гавда жиҳатидан катта эканлиги ва тажрибаси унга ғалабага олиб келади деб ўйлайман.

Сен-Пьер Хабибнинг барча кучли томонларига қарши тура олади. Aгар бу жанг бўлиб ўтадиган бўлса, мен Жоржнинг асосий спарринг шериги бўламан”,- деди Кевин Ли.

Aввалроқ Хабиб ва ​​унинг жамоаси Сен-Пьерга қарши жанг уюштиришга қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!