UFC Макгрегорга бағишланган жанг оқшомининг матбуот анжуманини номаълум муддатга қолдирди

UFC промоутерлик компанияси Дублинда (Ирландия) Тошкент вақти билан 29 июндан 30 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC 303 рақамли турнирига бағишланган матбуот анжумани қолдирилиши ҳақида эълон қилди. Спорт мусобақасининг асосий баҳсида ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Майкл Чандлер ўртасидаги жанг режалаштирилган.

“Ҳурматли UFC мухлислари! Дублинда 3 июнь, душанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган UFC 303 матбуот анжумани кейинги огоҳлантиришгача қолдирилди. Ушбу тадбирга ташриф буюришни режалаштирган барча мухлислардан чин дилдан узр сўраймиз. Анжуманнинг янги санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумотга эга бўлишимиз билан дарҳол эълон қиламиз. Раҳмат”, - дейилади лига раҳбари Дана Уайт ўз баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!