UFC Масвидални Камару Усманга қарши жанг қилишга қандай кўндирди?

Хорхе Масвидаль ўзи истаган нарсани олмаган бўлса-да, UFC билан келишиб олди. Гилберт Бёрнсда коронавирус аломатлари топилганлиги учун Масвидаль шанба куни Aбу-Дабининг Яс оролида ташкил этилаётган “UFC 251” турнирининг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усмон билан жанг қилишга рози бўлди. Ваҳоланки, унинг олдида жангга тайёргарлик учун 6 кун вақт бор эди холос.  

Аслида, Масвидаль (35-13 ММA, 12-6 UFC), Усманга қарши жанг қилиши учун биринчи рақамли даъвогар эди. Бироқ, UFC билан келишмовчилик туфайли, унинг ўрнини Бёрнс эгаллаганди. Хорхени таъкидлашича Бёрнс билан бўлган воқеликдан сўнг, UFC унга  қўнғироқ қилиб, яхшироқ шартнома таклиф қилган.

“Истагимга эриша олмадим. Лекин унга жуда яқинлашдим. Мен ҳаммадан ҳам бахтиёрман, чунки Усманни юзини бежайман ва бу учун жуда яхши маблағ оламан. Энди, шунчаки кичик гонорар учун жанг қилмайман. Бу кундан бошлаб, ўзимга яраша бўлган миқдордаги маблағ учун октагонга чиқаман”, - деди Масвидаль ESPN билан бўлган интервьюда.

Аввалроқ, Масвидаль UFC ўз жангчиларига кам пул тўлашини айтиб, гонорар миқдорини оширишини талаб қилиб чиққан эди. Акс ҳолда у промоушендан кетишини ҳам билдирганди. Шу туфайли у  ва Дана Уайт ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)