UFC нинг муҳожир чемпиони навбатдаги рақиби ортида қандайдир куч борлигига шаъма қилди
Ads

UFC чемпиони Камару Усман Колби Ковингтон билан бўлажак жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ростини айтсам - бу катта жанг. Бу ҳақиқатан ҳам жуда катта кураш. Бу жангнинг замирида иккимизнинг тўқнашувимиздан кўпроқ нарса бор. Мен муҳожирман, лекин бу йигитнинг ортида нима бор?

Бизнинг қарама-қаршилигимиз шунчаки жангдан иборат эмас. У дунёнинг кўпгина одамларини қизиқтирган саволларига жавоб беради ”, - деди Усман.

Усман ва Ковингтон жанги 14 декабр куни Лас-Вегасда UFC 245 доирасида бўлиб ўтади.