UFC нинг собиқ жангчиси: "Ҳабиб чемпионлик камарини қўлга киритишдан олдин..."

  • 8 февраль, 12:22
  • 0
  • MMA

UFC нинг собиқ жангчиси Жейк Шилдс промоушеннинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг камтарлиги ҳақида гапирди. Шилдснинг сўзларига кўра, Хабиб чемпионлик камарини қўлга киритишдан олдин том маънода спорт залида гиламчаларни ювган.

Сан-Хоседа Хабиб билан машғулот ўтказганимда, у кўпинча спорт залида гиламларни ювадиган йигит эди. Одатда янги бошлаганлар шундай ишларни бажаради. Бу унинг чемпионликни қўлга киритишидан олдин содир бўлган. Лекин ишончим комилки, Хабиб UFC чемпиони бўлганидан сўнг ҳам буни давом эттирди. Бу билан у ўзини жамоадошларидан устун ҳис қилмай, ажойиб ўрнак кўрсатди”.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб фаолиятини 2020 йил октабрь ойида якунлаган эди. Унинг профессионал рекорди 29:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!