UFC оғир вазн тоифаси рейтинги янгиланди, Ган Павловични қувиб ўтди
Яқиндагина Париждаги турнир марказй жангида Сергей Спивакни нокаут эвазига мағлуб этган Сирилл Ган яна оғир вазн тоифаси рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди.
Париждаги турниргача бу поғонани россиялик Сергей Павлович эгаллаб турганди. Ганга мағлуб бўлган Спивак эса, Волковдан кейинги 8-ўринга тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Ганнинг Спивак устидан қозонган ғалабаси унинг фаолиятидаги 12-ғалаба бўлди. Сирилнинг ММА'даги умумий рекорди 14 та жанг, 12 та ғалаба (шундан 6 та нокаут, 3 та сабмишн ҳамда 3 таси 3 та ҳакамлар қарорига кўра), 2 та мағлубият ( 1 та сабмишн ва 1 та ҳакамлар қарорига кўра).
Спивак эса, фаолиятидаги 4-мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ММА'даги умумий рекорди 20 та, жанг 16 та ғалаба ( шундан 9 та нокаут, 7 та сабмишн ва 3 таси ҳакамлар қарорига кўра).
Фикрлар