UFC ўзи ҳайдаган жангчини яна ортга қайтарди
АҚШлик енгил вазн тоифаси вакили, UFC промоушенида 18 тажанг ўтказиб, 11 та ғалаба ва 7 мағлубият қайд этган Кевин Ли 2021 йил 28 августда Даниэль Родригесдан учралган 7-мағлубиятдан сўнг, UFC у билан шартномани бекор қилган эди. Ли шундан сўнг, Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли EFC билан шартнома тузиб, битта жангда иштирок этган ва унда Диего Санчесни мағлуб этганди. Орадан деярли 2 йил ўтганидан сўнг, Кевин Ли яна UFCга қайтди. У 1 июль куни “UFC on ESPN 48” турнирида россиялик Ренат Фахритдиновга қарши октагонга кўтариладиган бўлди.
Маълумот учун, Ренат Фахритдиновнинг профессионал кўрсаткичи 20-1 кўриниш олган. UFCдаги рекорди эса 2-0.
Фикрлар