UFC президенти марҳум Брайантни ёдга олди
UFC президенти Дана Уайтнинг таъкидлашича, баскетбол афсонаси Кобе Брайант UFCнинг инвесторларидан бири бўлган.
"Кобе UFCнинг дўсти ва инвестори эди. Биз уни яхши кўрар эдик ва эртага уни хотирасини ёдлаб, хурмат билдирамиз! Унинг қизи ва бошқа ҳалок бўлганлар учун сукут сақлаймиз," - деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Брайант ва унинг 13 ёшли қизи 26 январь куни Калифорния ҳудудида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди.
Фикрлар