UFC президенти Хабиб ва Конор ўртасида реванш жанги бўлишига шаъма қилди

UFC президенти Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги реванш жанги бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Конор "ковбой"ни мағлуб этиши керак. Бу осон бўлмайди, айниқса яримўрта вазнда Серроне муаммога учрамайди.

Шу қаторда, Хабиб ҳам Фергюсонни таслим қилиши керак.

Агарда иккиси ҳам ғалабага эришса, реванш жангини ташкил қилиш борасида ўйлаб кўраман," - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор UFC 246 доирасида Лас-Вегасда 18 январь куни Дональд Серронега қарши октагонга кўтарилса, Хабиб Нурмагомедов 18 апрель куни Нью-Йоркда Тони Фергюсонга қарши баҳслашади.

Минбар

Барча блоглар