UFC қироличаларининг жанги борасида ўзбек ММА маликаларининг тахминлари...

  • 15 сентябрь, 2023, 12:38
  • 0
  • MMA

17 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC Fight Night 227" турнири ташкил этилади. Марказий жангда Қирғизистон вакиласи Валентина Шевченко ҳамда мексикалик Алекса Грассо тўқнаш келади. Бу уларнинг реванш жанги бўлиб, аввалгисида Грассо сенсацион тарзда ғалаба қозонган эди. Биз анъанага мувофиқ тарзда ушбу жанг ҳақида ўзбекистонлик ММА жангчиларини фикри билан қизиқдик. Аввалгилардан фарқли равишда бу сафар ММА маликалари ушбу жанг борасидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Гўзал Бекмирзаева - мураббий

- Аввалги жангда ҳам Валентинанинг ғалаба қозонишига ишонгандим. Лекин Грассо яхши ҳаракат қилиб, ғалаба қозонганди. Ўшанда Валя ўзига ўхшамаган эди. Эҳтимол, рақибасини кучига паст баҳо бергандир. Лекин бу сафар у бундай хатога йўл қўймайди ва катта устунлик билан ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Имкониятларни 70/30 дея баҳолаган бўлардим.

IMG_20230915_122019_751

Ўғилой Насимова - ММА жангчиси

- Менимча Шевченко ютади. Чунки камарни кайтариб олиш учун бор кучини берса керак. Бу сафарги жангга у ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўрган, деб уйлайман. Тўғри, Алекса Грассо хам осонликча таслим бўлмайди. У ҳам жуда кучли жангчи. Бироқ, шахсий фикрим Шевченко ютади. Ўзим ҳам унинг ютишини хоҳлайман.☺️

Snapinsta.app_321189676_1282353839212578_1408152696411969941_n_1080

Мадинабону Салоҳиддинова - ММА жангчиси

- Жуда қизиқарли жанг бўлади. Биринчи жангдаги мағлубият Шевченкога катта мотивация беради. Валентина бу сафар яхши тайёргарлик кўрган ва унинг "стойка"даги устунлиги жанг тақдирини ҳал қилади. Жанг тўлиқ давом этса керак ва унда Валентина катта устунлик билан ғалаба қозонади.

Snapinsta.app_251893422_1490551957979734_1820458667033902986_n_1080

Муштарий Жаркова - ММА жангчиси

- Албатта, Валентина Шевченкога мухлисалик қиламиз. Унинг жанг олиб бориш услуби менга ёқади. Аввалги сафарги мағлубияти шунчаки тасодиф деб ўйлайман. Назаримда у яхши тайёргарлик кўра олмаган ёки руҳий жиҳатдан тайёр эмасди. Аммо бу сафар у ғалабага чанқоқ ва у реваншда Грассога имконият қолдирмайди. Имкониятларни 60/40 деган бўлардим.

IMG_20230915_120622_055

Ҳуршида Розиқова - ММА жангчиси

- Қизиқарли жанг бўлади. Алекса Грассо ҳам осонликча таслим бўладиганлардан эмас. Биринчи жангда буни исботлаган. Лекин Валентина бу сафар яхшироқ ҳаракат қилишига ишоняпман ва катта эҳтимол билан у ғалаба қозонади. Менимча ҳакамлар хам UFC раҳбарияти ҳам уларнинг трилогиясини ташкил қилишни хоҳлашса керак. Чунки, бу дивизионга бўлган эътибор ва мухлисларнинг қизиқишлари ҳам инобатга олинади. Сабаби бу дивизион анчагина зерикарли бўлиб кетганди.

IMG_20230915_120635_239

Айнура Ўразалиева - ММА жангчиси

- Валентина Шевченко UFCдаги умуман жаҳон ММАсидаги энг кучли жангчи десам адашмайман. Унинг Грассога мағлубияти кутилмаган бўлди. Менимча у ўша жангга тайёр эмасди. Бу сафар эса унда ҳаммаси жойида. Грассодан кучли рақибаларга ҳам имконият қолдирмаган. Агар, Шевченкода руҳий ҳолат жойида бўлса, Грассо унга қаршилик кўрсата олмайди. Ўйлашимча бу сафар Валентина муддатидан аввал ғалаба қозонади.

IMG_20230915_123941_846

Зилола Муҳаммадова - ММА жангчиси

- Биринчи жангдан фарқли равишда бу сафар октагонда Валентина Шевченко ҳукмронлик қилади. Унинг "стойка"си Грассодан бир бош устун деб ўйлайман. Аввалги мағлубиятдан тўғри хулоса қилган ва бу сафар Грассони шунчаки "янчиб" ташлайди. Узоғи билан 3-раундда жанг ўзи якунига етади.

IMG_20230915_122000_763

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!