UFC собиқ чемпиони: "Спаррингларда ҳеч ким қилолмаган ишни Ислом Махачев уддалади"
Кейн Веласкес россияликнинг маҳоратига юқори баҳо берди
UFC собиқ чемпиони Кейн Веласкес ҳозирги кундаги севимли UFC жангчилари ҳақида гапирар экан, Ислом Махачевнинг универсал маҳоратини алоҳида эътироф этди. AKA залидаги енгил спарринглардан бирида россиялик жангчи уни ҳайратда қолдирганини эслади.
"Ислом ҳамма жиҳатдан ниҳоятда кучли жангчи. Мен у билан енгил спарринг қилганман ва Махачев менга аниқ зарбалар етказа олган. Одатда машғулотларда шерикларим менга деярли зарба теккиза олмасди. Лекин Ислом менга бир неча марта аниқ зарба йўллаган. Ўшанда: "Қанақасига?" деб ҳайрон қолгандим", — деди Веласкес.
Эслатиб ўтамиз, Кейн Веласкес - америкалик машҳур аралаш жанг санъати устаси ва курашчи, оғир вазн тоифасида икки карра UFC чемпиони бўлган.

Изоҳлар (0)