UFC тарихидаги энг катта жанг қайси эди? Жон Жонс жавоб берди

  • 04.02.2026 16:27
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC нинг ярим оғир ва оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Жон Жонс швециялик Александр Густафссон билан биринчи жангини UFC тарихидаги энг катта баҳс деб ҳисоблашини айтди.

"Густафссонга қарши биринчи жангим промоушен тарихидаги энг катта тўқнашув эди. Бу қарама-қаршиликнинг бир қисми бўлиш жуда зўр ва ҳозир ҳам уни томоша қилиш менга жуда ёқади", - деди америкалик "Sportsnet" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жонс ва Густафссон ўртасидаги баҳс 2013 йилнинг 21 сентябрь куни "UFC 165" турнирида бўлиб ўтган ва тўлиқ беш раунд давом этган жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан Жонснинг қўли баланд кўтарилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!