UFC ва Bellator ўзаро ҳамкорлик қилиши мумкин

  • 13 октябрь, 2020, 18:05
  • 0
  • MMA

Беллаторнинг ярименгил вазн тоифаси чемпиони Крис Сайборг UFC икки дивизионининг чемпиони Аманда Нуньесга қарши реванш жангини ўтказишга тайёрлигини билдириб ўтди.

"Ҳамма бизни Нуньес билан реванш жангини ўтказишимизни истайди. Аввалроқ, буни амалга оширишнинг иложи бўлмаганди, аммо Дана Уайт ушбу реваншни ташкиллаштиришни истаса, мен жангга тайёрман.

Келинг, нима бўлишини кутамиз, биз таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Bellator президенти Скотт Кокер ҳам ушбу жангни ташкил этишга тайёр. Шунчаки, нариги томон ҳам бунга розилик билдириши керак бўлади," - деди Сайборг.

2018 йили Сайборг Нуньесга нокаут эвазига имкониятни бой берган. Шундан сўнг, UFCда яна битта жанг ўтказди ва Bellator билан шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!