UFC юлдузлари бокс қоидалари асосида жанг қилиши мумкин

  • 28 январь, 2020, 23:57
  • 0
  • MMA

UFCнинг енгил вазнида жанг қилувчи Дастин Порье бокс қоидалари асосида Нэйт Диасга қарши жанг қилишга тайёр эканлигини айтди.

"Мен Диас билан бокс қоидалари асосида жанг қилишга тайёрман. Boxing Zuffa буни ташкил қилиб беришини хоҳлардим.

Ака-ука Диаслар доим боксда жанг қилишни исташлигини айтиб келишган. Йигитлар сизларга ўз имкониятларимни кўрсатиб қўймоқчиман," - деди Порье.

Эслатиб ўтамиз, Порье ўзининг сўнгги жангида UFC 242 доирасида Хабиб Нурмагомедовга ютқазиб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!