"UFC249" турнири хавф остида. Жангчиларнинг бирида коронавирус аниқланди
Хабарингиз бор, Тошкент вақти билан 9 майдан 10 майга ўтар кечаси АҚШда "UFC249" турнири бўлиб ўтиши керак эди, аммо ушбу кеча иштирокчиларидан бири бўлган бразилиялик Роналду Соузада коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда "ESPN" журналисти Брэтт Окамото ўзининг "Twitter" саҳифасида ёзиб қолдирган.
У ямайкалик Юрая Холлга қарши октагонда жанг қилиши керак эди. Юзага келган вазият туфайли ушбу жанг бекор қилинди. Шу билан бирга Окамото "UFC" президенти Дана Уайтнинг сўзларини келтирди: "Турнир бекор қилиниши кутилмаяпти. Чунки, барча жангчилар, жумладан Соуза ҳам бошқалардан изоляция қилинган эди. Биз юзлаб тест ўтказдик. Агарда, уларнинг барчаси манфий бўлса, ғалати бўлар эди".
Фикрлар