UFCнинг навбатдаги турнирида қандай натижалар қайд этилди?

  • 4 октябрь, 2020, 15:43
  • 0
  • MMA

Бугун тонгда "жангчилар оролида" "UFC on ESPN 16" турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Холли Холм (14-5) ва Ирен Алдану (12-6) ўзаро тўқнаш келди. Жангда ҳакамлар бир овоздан Холмнинг ғалабасини қайд этишди (50-44, 50-45, 50-45).

Йорган де Кастро (6-2) эса Карлос Фелипега (9-1) имкониятни бой бериб қўйди. Тўлиқ давом этган жангда де Кастро ҳакамлар қарорига билан зафар қучди (30-27, 30-27, 29-28).

Жермен де Рандами (10-4) Жулианна Пеньяни (10-4) бўғиш усули эвазига мағлуб этди.

Кайлер Филлипс (8-1) Кэмерон Элсни (10-5) иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Душко Тодорович (10-0) ва Декуан Таунсенд (21-12) қарама-қаршилигининг иккинчи раундида Тодорович техник нокаут эвазига ғалабани тантана қилди.

UFC промоушенининг навбатдаги турнири 10 октябрь куни бўлиб ўтади. "UFC Fight Night 179" мусобақасининг асосий кардида Марлон Мораес Кори Сэндхагенга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!