UFCнинг ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик жангининг янги санаси маълум қилинди

  • 28 февраль, 2022, 11:17
  • 0
  • MMA

Бразилиялик Гловер Тейшейра ва Чехия вакили Иржи Прохазка ўртасидаги ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун жанг май ойидан июнь ойига кўчирилади.Бу ҳақда ESPN  журналисти Марк Раймонди хабар берди.

Ушбу қарорнинг сабаблари ошкор этилмаган. Дастлаб чемпионлик учун жанг 7 май куни Бразилияда "UFC 274" турнири доирасида бўлиб ўтиши кўзда тутилганди.

Бироқ, Энди Раймондининг таъкидлашича, ушбу тўқнашув 11 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида  "UFC 275" турнири доирасида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. 

Маълумот учун, Гловер Тейшейра 2021 йилнинг 30 октябрь куни "UFC 267 " турнирида Ян Блахович билан жанг қилиб, чемпионлик камарини поляк жангчисидан тортиб олганди. Ушбу жанг 2-раундда Тейшейранинг бўғиш услуби эвазига қўлга киритган ғалабаси билан якунланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!