UFС бўлажак юлдузининг Хабиб ва Фергюсон жанги ғолиби борасидаги тахмини қандай?
Россиялик УФC жангчиси Петр Ян Тони Фергюсоннинг енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов билан жанги борасида ўз фикрини билдирди.
"Менимча, Хабиб ушбу жангда ғалаба қозонади, Фергюсонда ҳам бу жангда ғалаба қозониш имкониятлари бор. Лекин Хабиб жисмонан бақувват ва у жангни ажойиб назорат қила олади.
Фергюсон хавфли рақиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам уни камситиш фикридан йироқман. Шундай бўлсада, Хабиб бу жангда ғалаба қозонади, энг муҳими, бу рўй беради.
Aсосийси, бу жангга қадар улар соғлом бўлишлари керак ”, - дейди Янг.
Эслатиб ўтамиз: Хабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг 18 апрель куни Нью-Йоркдаги UFC 249да бўлиб ўтади.
Фикрлар