Уго Льорис Нойерни қувиб ўтди

Жаҳон чемпионати -2022  финалида Аргентина ва Франция терма жамоалари куч синашди ва Аргентина пенальтилар сериясида  ғалабага эришди. Франция  дарвозабони Уго Льорис ўйинни асосий таркибда бошлади ва тарихга кирди.

Льорис бу билан мундалларда 20 та ўйин ўтказган тарихдаги биринчи дарвозабонга айланди ва мутлақ рекордчига айланиб олди.

35 ёшли посбон ярим финалда германиялик дарвозабон Мануэль Нойернинг 19 та учрашув ўтказган натижасини такрорлаганди ва ҳозирда пешқадамга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Льорис "уч ранглилар" билан иккинчи марта жаҳон чемпионати кубогини қўлга кирита олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!