Уго Льорис: "Тоттенхэм" финал жангига тайёр
"Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис бугун Мадридда "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган қайноқ финалдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш мен учун улкан шараф. Лекин, мен бунга жамоадошларимсиз эриша олмасдим. Чемпионлар лигаси финалига чиққаним учун ҳам жамоадошларимдан қарздорман. Бу мавсум биз биргаликда жуда катта натижаларга эришдик ва бу финалда ҳам давом этади. Биз жангга тайёрмиз”, - дейди франциялик дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” ўртасидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар