Уго Льорис “Уайт Харт Лейн”да 2020 йилга қадар қоладиган бўлди
Ads

Гарри Кейн, Кристиан Эриксен, Эрик Дайер, Дэнни Роуз, Кайл Уокер ҳамда Ян Вертонгенлардан сўнг “Тоттенҳэм” жамоаси Уго Льорис билан ҳам янги шартнома борасида келишиб олди.

Франция терма жамоси дарвозабони “Тоттенҳэм” билан тузилган амалдаги шартномани 3 йилга узайтирди.

Амалдаги шартнома 2018-2019 йилги мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етиши керак эди. Энди эса Уго Льорис “Уайт Харт Лейн”да 2020 йилга қадар қоладиган бўлди.

“Шпурлар” билан янги шартнома имзолаган Льорис чиндан ҳам ҳурсанд эканлигини яшириб ўтирмади.

- Тоттенҳэм билан янги шартнома борасидаги музокаралар ижобий якун топганидан жудаям ҳурсандман. Билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламан, дейди – 29 ёшли дарвозабон Уго Льорис.

Эслатиб ўтамиз, Уго Льорис “Тоттенҳэм” сафига 2012 йил ёзги трансфер мавсумида келиб қўшилган эди.