Уилфрид Заа учун "Эвертон" 60 млн евро ва форвардини беришга тайёр

Англиянинг "Эвертон" клуби "Кристал Пэлас" хужумчиси Уилфрид Заа учун 60 млн евро ва Женк Тосунни беришга тайёр.

Бу "Арсенал" жамоасининг таклифига нисбатан кўпроқ. "Канонирлар" 26 ёшли футболчи учун 40 млн евро таклиф қилишган эди.

"Эвертон" футболчини "Челси"га ўтиб кетишидан хавотирда. Лондон клубини Эден Азар тарк этди, Педро ва Жирунинг шартномаси келаси йили якунига етади. "Челси" африкалик футболчи учун "Кристал Пэлас"ни қониқтирадиган маблағ бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!