Уилшер Англия ташқарисида ўйнамоқчи
Яқинда “Вест Хэм” билан шартномасини бекор қилган ярим ҳимоячиси Жек Уилшер фаолиятини Англиядан ташқарида давом эттирмоқчилигини айтди.
“Нимадир янгиликка қўл уриш вақти келди, деб ўйлайман. Балки Италия ёки Испанияда ўйнарман. Бу борада бир қарорга келишим учун 1-2 ҳафта вақт керак бўлади. Бундай вазиятда шошилиб бўлмайди. Ўзингизга мос келадиган таклифга ишонч ҳосил қилишингиз керак”, - дейди англиялик футболчи.
Уилшер “Вест Хэм” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган икки йил мобайнида бор йўғи 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар