Укаси ҳам куйдирмаса бўлди! Этан ПСЖ билан проффесионал шартнома имзолаш арафасида

Килиан Мбаппенинг укаси ўзининг биринчи профессионал шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

16 ёшли Этан шу ой ПСЖ сафида дебют қилди. У 92-дақиқада "Мец"га қарши ўйинда дебют қилганди. 

Ҳозир Этан ПСЖ билан илк профессинаол шартномасини имзолаш учун музокаралар олиб боряпти. Футболчининг ёшлар жамоаси билан тузган шартномаси мавсум охирида якунига етади. 

Қайд этиш лозим, Килианнинг укаси Париж клубида қолишни истайди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!