Украина бугун АПЛ клубига қарши "сирли" ўйин ўтказади!

Украина терма жамоаси Англия Премьер-лигаси вакили ҳисобланган “Брентфорд” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув бугун, 23 март куни бўлиб ўтади.

Бироқ ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши боис фақат иккала жамоа вакилларигина кузатиб боришлари мумкин холос.

Эслатиб ўтамиз, “Брентфорд” АПЛ турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Украина терма жамоаси Евро-2024 саралаши доирасида Англияда тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, Украина Евро-2024 саралашининг “C” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳда шунингдек, Англия, Италия, Мальта ва Шимолий Ирландия терма жамоалари жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!