Украина терма жамоасининг яна 6 нафар футболчисида Covid-19 аниқланди

Украина терма жамоасидаги коронавирус билан боғлиқ вазият янада ёмонлашмоқда.

Терма жамоа аъзолари ҳисобланган Дмитрий Резник, Евгений Макаренко ва Эдуард Соболнинг кеча топширган тест натижалари мусбат чиқди. Бугун эса, Руслан Малиновский, Сергей Кривцов ва Жуниор Мораесда ҳам Covid-19 борлиги аниқланди.

Андрей Шевченко бошқарувидаги Украина бугун УЕФА Миллатлар лигаси 6-турида Швейцария терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)